Пайшанба — Ёшлар куни муносабати билан Қизириқ туманида ёшлар билан очиқ мулоқот ва учрашув тадбири бўлиб ўтди.
2026-06-04 17:00:00 / Янгиликлар

Унда Қизириқ тумани ҳокими Ш.Алламуратов, туман прокурори Ш.Мамирқулов ҳамда ИИБ бошлиғи С.Назиров иштирок этиб, мурожаати мавжуд бўлган ёшлар билан юзма-юз суҳбатлашдилар.
Учрашув давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, таълим олиш, уй-жой, кредит ва субсидия масалалари ҳамда бошқа ижтимоий муаммолар юзасидан мурожаатлари тингланди. Ҳар бир масала атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Тадбирда ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари ҳам эшитилиб, уларни қўллаб-қувватлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда келгусида ўз салоҳиятини намоён этиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ёшлар билан бундай очиқ мулоқотлар уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини янада оширишга хизмат қилмоқда.
