Қизириқ тумани прокурори Шавкат Мамирқуловнинг ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олишга доир туман аҳолисига мурожаатиҲурматли тумандошлар!
2026-06-01 16:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Сўнгги пайтларда оғирлик (ўғрилик) ва фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар сони ортиб бораётганини инобатга олиб, барча фуқаролардан огоҳлик ва ҳушёрликни кучайтиришларини сўраймиз.🔐 ЎҒРИЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН:Уй ва автомобилларингизни қисқа муддатга бўлса ҳам очиқ қолдирманг.Уйда йўқлигингизда эшик ва деразаларни мустаҳкам ёпиб, қўшниларни огоҳлантиринг.Кузатув камераси ёки сигнализация тизими ўрнатиш жиноятчиларни тўхтатишда катта ёрдам беради.Янги танишган шахсларга ишониб уй манзилингиз ёки мол-мулкингиз ҳақида маълумот берманг.⚠️ ФИРИБГАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН:Телефон, интернет ёки ижтимоий тармоқлар орқали пул ёки шахсий маълумот сўраётганларга ишонманг.“Ютуқ ютдингиз”, “фойдали инвестиция”, “кредитни тўлашда ёрдам берамиз” каби таклифлар билан мурожаат қилаётганлар — фирибгар бўлиши мумкин!Пул ўтказишдан ёки ҳужжат топширишдан олдин манбани текширинг, ишонч ҳосил қилмагунча ҳеч қандай тўлов қилманг.Ҳар қандай шубҳали ҳолатларда тезкорлик билан 102 қисқа рақамига хабар беринг.👮♂️ Эслатма:Фуқароларнинг огоҳлиги – жиноятчиликка қарши энг самарали ҳимоядир.Ўз мулкингизни, оилангизни ва жамият асраш — ҳар биримизнинг бурчимиздир!
