Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг навбатдаги ХХИ-сессияси тўғрисида.
2026-05-22 16:00:00 / Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгаши

Сессия кун тартибига мувофиқ, 8 та масалалар кўриб чиқилиб, унда Туманда мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш, таълим сифатини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан. “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг ижроси ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Ёшлар дастури»нинг ижроси ҳақида, Маҳаллий бюджетининг 2026 йил 1-чорак ижроси тўғрисида;Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг туман ҳокимлигида ижроси юзасидан ҳисоботлар тингланди.
Шунингдек, масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, депутатлар томонидан қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Муҳокамалар давомида мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, улар ижросини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгашининг навбатдаги сессияси очиқ ва конструктив муҳокамалар руҳида ўтиб, туманни янада ривожлантиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.
