Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қизириқ туман кенгашининг навбатдаги ИВ-пленуми бўлиб ўтди.
2026-05-20 16:00:00 / Депутатлар фаоляти

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қизириқ туман кенгашининг навбатдаги ИВ-пленуми бўлиб ўтди.
Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Сўзга чиққанлар томонидан аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, пленум давомида партиянинг жорий йилдаги асосий вазифалари белгилаб олиниб, ташкилот фаолиятини янада кучайтириш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва аҳоли билан мулоқотларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Тадбир якунида бир қатор фаол партия аъзолари ва ташаббускорлар эътироф этилиб, келгусидаги ишлар бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.
