Коррупция — жамият тараққиётига жиддий тўсқинлик қиладиган, давлат ва халқ ўртасидаги ишончни сусайтирувчи салбий иллатдир.
2026-04-10 11:00:00 / Коррупсияга қарши кураш

Туман ҳокими Ш.Aлламуротов ва туман прокурори Ш.Мамурқулов билан коррупцияга қарши курашиш бўйича йиғилиш ўтказди.
Шу боис, ҳар бир ташкилот, корхона ва муассасаларда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ҳамда хизмат вазифаларини виждонан бажариш устувор вазифа бўлиб қолиш керак.
Aйниқса, давлат харидлари, кадрлар билан ишлаш, молиявий операциялар каби соҳаларда коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олишга алоҳида еътибор қаратиш лозим. Ҳар бир раҳбар ўз тизимида ички назорат механизмларини кучайтириши, ходимлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилиши шарт.
Биз барчамиз биргаликда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борсагина, туманимизда соғлом ишбилармонлик муҳити ва адолатли жамиятни шакллантира оламиз.




