Ҳуқуқий билим — тинчлик ва фаровонлик гарови
2026-01-20 13:55:00 / Очиқ маълумотлар

Ҳуқуқий билим — тинчлик ва фаровонлик гарови
Бугунги шиддат билан ривожланаётган замонда ҳар бир фуқаронинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши нафақат шахсий манфаат, балки жамият барқарорлигининг муҳим шартидир. Ҳуқуқий онг бу шунчаки қонунларни билиш эмас, балки уларга амал қилиш маданиятидир.
Давлатимиз томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ, ҳанузгача ҳуқуқий билим етишмаслиги оқибатида фирибгарлар тузоғига тушиб қолаётган ёки билмасдан қонунбузарлик содир этаётган фуқароларимиз учраб турибди.
Нима учун ҳуқуқий билим керак?
Фирибгарликдан ҳимояланиш: Шартнома тузиш, банк хизматларидан фойдаланиш ёки онлайн харидлар чоғида алданиб қолмаслик учун.
Давлат хизматларидан унумли фойдаланиш: Ўз ҳақ-ҳуқуқларини билган инсон давлат томонидан бериладиган имтиёз ва хизматлардан тўлақонли фойдалана олади.
Жавобгарликни ҳис қилиш: Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди. Шу боис, тақиқланган хатти-ҳаракатларни англаш жиноятчиликнинг олдини олади.
Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман суди раиси А.Курбанов
