Қарши туманида янги кўприк фойдаланишга топширилди
2025-08-31 08:45:00 / Янгиликлар

Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан Қарши тумани Талликурон маҳалласида реконструкция қилинган Қарши тумани - Касби йўналишида Талликурон маҳалласи ҳудудида жойлашган кўприк тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Маҳалла аҳли туман ҳокими билан мулоқот чоғида Президентимизнинг туманнинг ривожи учун алоҳида эътиборларини ҳар кун, ҳар жабҳада ҳис этиб туришганини таъкидлаб, давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар барчани самимий қутлаб, йил сайин аҳоли фаровонлигини таъминлаш, жойларда қулайликлар яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бераётганини алоҳида таъкидлади. Қайд этилганидек, илгари шу кўприк носоз ҳолатда бўлиб, бу ердан ўтиб қайтувчи аҳоли учун жуда катта муаммо туғдираётган эди. Реконструкция ишлари давомида унга боғланадиган йўллар ҳам созланди.
