Туман ҳокими Талликурон маҳалласида бўлди
2025-08-14 14:00:00 / Янгиликлар
Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Талликурон маҳалласида ўрганишлар олиб борди. Ўрганишлар давомида хонадонма-хонадон юрилиб, аҳолининг мурожаатлари тингланди. Уларни ҳал этиш чоралари белгиланди.

Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Талликурон маҳалласида ўрганишлар олиб борди. Ўрганишлар давомида хонадонма-хонадон юрилиб, аҳолининг мурожаатлари тингланди. Уларни ҳал этиш чоралари белгиланди.
Шу куни маҳалла масъулларнинг ободонлаштириш ишларига эътиборсизлиги кескин танқид қилинди ва бу борада Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Қарши тумани бўлими бошлиғи Отаниёз Раҳмоновга хулоса қилиш лозимлиги ҳақида билдирилиб, масъулларга вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.
Белгиланган вазифа ва топшириқлар туман ҳокими томонидан қайта ўрганилиши таъкидланди.



