Коррупцияга оид жиноятлар учун жазо кучайтирилди
2026-07-20 17:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2026 йил 22 июнда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1155 Қонуни имзоланди.
Унга кўра, Жиноят кодексида “коррупцияга оид жиноятлар” тушунчасига таъриф берилиб, қуйидаги 18 турдаги жиноятлар кириши белгиланди:
- 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) учинчи қисмининг “д” банди (мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса);
- 168-моддаси (Фирибгарлик) тўртинчи қисмининг “г” банди (хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса);
- 1929 –модда (Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш);
- 19210-модда (Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш);
- 19211-моддаси (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) иккинчи қисмининг “в” банди (ғаразгўйлик ниятларида содир этилган бўлса);
- 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) иккинчи қисмининг “в” банди (ғаразгўйлик ниятларида содир этилган бўлса);
- 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) иккинчи қисмининг “в” банди (ғаразгўйлик ниятларида содир этилган бўлса);
- 208-моддасининг (Ҳокимият ҳаракатсизлиги) иккинчи қисмида (Ҳокимият ҳаракатсизлиги ғаразгўйлик ниятларида содир этилган бўлса);
- 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) иккинчи қисмининг “в” банди (ғаразгўйлик ниятларида содир этилган бўлса);
- 210-модда, (Пора олиш);
- 211-модда, (Пора бериш);
- 212-модда, (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш);
- 213-модда, (Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш);
- 214-модда, (Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши);
- 2141-модда, (Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши);
- 2142-модда, (Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш);
- 301-модда (Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги) иккинчи қисмининг “б” банди (ғаразгўйлик ниятларида содир этилган бўлса);
- 243-модда (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) сида назарда тутилган жиноят, агар мазкур жиноят коррупсияга оид жиноятларни содир этиш натижасида олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса.
Шунингдек, 5 турдаги коррупцион жиноятлар учун жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қоидалари қўлланилмаслиги белгиланди;
Улар:
- Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда фирибгарлик учун ҳукм қилинган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопламаган;
- такроран ёки хавфли рецидивист бўла туриб ёхуд жуда кўп миқдорда пора олиш;
- пора бериш;
- пора олиш-беришда воситачилик қилиш;
Бундан ташқари, Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахслар учун алоҳида электрон реестр юритилади.
Электрон реестрда коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Жиноят кодексида белгиланган судланганлик муддати давомида сақланади.
Электрон реестрга киритилган шахсларга нисбатан қуйидаги чекловлар белгиланади:
🔸 давлат хизматига кириш ва давлат мукофотлари билан тақдирланиш;
🔸 сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзодининг кўрсатилиши;
🔸 давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ҳамда идоралараро коллегиал органларнинг аъзоси бўлиш;
🔸 ўзи таъсис этган ва устав фондидаги улушининг 50 фоизидан кўпроқ қисмига ўзи эгалик қиладиган тадбиркорларнинг давлат харидларида ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда иштирокчи сифатида қатнашиш;
🔸 давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларда ва давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиш.
