«Ҳоким ва ёшлар» учрашувлари самарали давом этмоқда
2026-02-10 14:20:00 / Янгиликлар

Қарши тумани ёшлар билан ишлашнинг самарали тизими йўлга қўйилган. Хусусан, ҳар ҳафта мунтазам равишда ташкил этилаётган «Ҳоким ва ёшлар» учрашувлари орқали ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ чоралар белгиланмоқда.
Бугун туман ҳокими, туман прокурори ва туман ИИБ бошлиғи иштирокида туман ҳокимлигида ўтган ана шундай учрашув ҳам самимий руҳда ўтди. Суҳбат жараёнида ёшлар ўз қизиқишлари, келажак режалари ва муаммолари ҳақида сўз юритдилар.
Айтиш керак бу каби учрашувлар ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, касбга йўналтириш, уларнинг кундалик ҳаётдаги қийинчиликларини жойида ҳал қилиш, шунингдек, янги ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.









