Диққат, эълон!
2026-02-06 11:55:00 / Янгиликлар

👉 Қарши тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган “Энг яхши ижтимоий лойиҳалар” танлови эълон қилинади.
📝 Танлов Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 23-июлдаги 462-сон қарори асосида, “Аёллар дафтари” орқали амалга оширилади.
🎯Лойиҳалар қуйидаги мақсадларга қаратилган бўлиши лозим:
👉 камбағал оилалар реестридаги хотин-қизларни иш билан таъминлаш;
👉 тадбиркорликка жалб этиш;
👉 касб-ҳунар ва замонавий йўналишларга (жумладан, АТ) ўқитиш;
👉 ижтимоий фаолликни ошириш.
🖇 Танловда иштирок этади:
👉 жисмоний шахслар;
👉 нодавлат нотижорат ташкилотлари.
🗂 Танлов 2 босқичда ўтказилади:
👉 Маҳалла босқичи:
👉 Лойиҳалар 10-февралга қадар маҳалла хотин-қизлар фаолига топширилади.
👉 15-февралгача энг яхши 3 та лойиҳа саралаб олинади.
👉 Туман босқичи:
👉 Тавсия этилган лойиҳалар 8-мартга қадар кўриб чиқилади.
👉 Ҳар бир маҳаллада 1 та лойиҳа ғолиб деб топилади.
🏆 Ғолиблар 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида эълон қилинади.
👉 Ғолибларга БҲМнинг 60 баробаригача ижтимоий ёрдам ажратилади.
👉 Иштирок этиш учун маҳаллангиздаги хотин-қизлар фаолига мурожаат қилинг.
📞 Қўшимча маълумот учун: +998 97 200 32 00.
