Коррупцияга қарши кураш – долзарб масала
2025-12-17 14:30:00 / Янгиликлар

Қарши тумани Адлия бўлими томонидан вилоят ҳокимининг тегишли Фармойишига асосан туман ҳокимлиги, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, масъул ходимлари иштирокида Коррупцияга қарши курашишга бағишланган навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.
Йиғилиш иштирокчиларига “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунлари Ўзбекистон Республикасида коррупсияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича Президент Фармон ва Қарорлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Ушбу семинарда туман ҳокими Зоир Аликулов ҳам иштирок этиб, туманимизда коррупсияга ўрин йўқлигини қатъий таъкидлаб, коррупсия, хусусан, демократик жараёнларнинг амалга ошишига тўсқинлик қилиши, иқтисодий ривожланишнинг секинлашиши, кадрлар сифатининг пасайиши ва оқибатда барча соҳаларнинг оқсашига сабаб бўлишини тушунтириб ўтди.




