Мактабларга «Замин» жамғармаси томонидан сувни филтрловчи ускуна қуриб берилди.
2025-04-25 13:35:00 / Янгиликлар

«Тоза ичимлик суви» лойиҳасини амалга ошириш доирасида «Замин» фонди ҳомийлигида Қораўзак туманидаги тўртта мактабга сувни филтрловчи ускуналар қуриб берилди.
Бугун тумандаги 28-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси сув таъминоти бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан тегишли мутахассислар келиб, таълим муассасаларида ўрнатилган замонавий сув тозалаш тизимларини кўздан кечирди ва ўқув семинарини ташкил этди.
Семинарда мактаблардаги тегишли соҳа раҳбарларига жиҳозлардан мақсадли фойдаланиш, санитария ва гигиена қоидалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Қораўзак тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Иштирокчилар келажагимиз бўлган ёшларни тарбиялашда соғлиқларига фойдали тозаланган ичимлик сув филтрлаш ускуналарини ўрнатиб бераётган Замин фондига ва раҳбарларимизга миннатдорлик билдирди.
