Оғир ҳудудлардаги етакчилари билан учрашув ўтказилди.
2025-04-24 14:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрь кунги «Камбағалликдан фаровонликка қараб» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-330-сонли қарорига асосан, Қораўзак туманидан «Энг оғир маҳалла» деб топилган 5 маҳалла танлаб олинди.
Бугунги кунда ушбу ҳудудларда қарор ижросини таъминлаш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун туманимизга бириктирилган вакил Ўзбекистон Республикаси Инвестиция саноат ва савдо вазири Л. Қудратов, туман ҳокими А. Баймуратовлар оғир ҳудуддаги маҳалла етакчилари билан учрашди ва аҳолини қийнаётган муаммолар бўйича иштирокчиларнинг таклиф, фикрларини тинглади.
Шундан сўнг, энг оғир ҳудудлар саналган Қораўзак, Қуролпа, С. Камалов ва Қўйбоқ маҳаллаларида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганди ва қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Бугунги кунда туманда ушбу дастурнинг ижроси изчилликда ҳам амалга оширилмоқда.
