Ғолиб мактаблар миллионлик ваучерлар билан тақдирланди!
2025-04-23 11:05:00 / Янгиликлар

Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикасида чет тилларини ўрганишни оммалаштиришни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5117-сонли қарорига асосан, Президент совғаси учун «Чет тилларини ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг Қораўзак тумани босқичи шу йилнинг 27 март куни бўлиб ўтган эди.
Танловда 33 та мактабдан ҳар биридан 5 нафардан иқтидорли ўқувчилардан тузилган жамоалар иштирок этиб, 165 нафар ўқувчи билимларини синовдан ўтказди.
Бугун туман ҳокими А. Баймуратов танловнинг туман босқичида фаол иштирок этгани учун 13-сонли, 8-сонли ва 24-сонли мактабларнинг фаол ўқувчилари ҳамда уларнинг устозларига туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқларини топшириб, миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, танлов якунида Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 3 та мактаб ғолиб деб топилди. Улардан I ўринни 28-сонли мактаб, II ўринни 25-сонли мактаб ва III ўринни 1-сонли мактаб эгаллади.
Туман ҳокими ғолибларимизни қўлга киритган ютуқлари билан самимий табриклаб, 100 млн, 75 млн ва 50 млн сўмлик ваучер ҳамда дипломлар билан тақдирлади ва танловнинг Республика босқичига йўлланма олган биринчи ўрин соҳиби 28-сонли мактаб жамоасига муваффақиятлар тилади.
