Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули "Ота макон"да бўлди.
2025-04-22 13:40:00 / Янгиликлар

Бугун Қораўзак тумани ҳокими А. Баймуратов турли масалалар бўйича туман ҳокими номига мурожаат этган фуқароларни қабул қилди ва фуқаролар ҳоким билан юзма-юз учрашиб, ўз дарди ва ташвишларини ечиш бўйича ёрдам сўради.
Туман ҳокими уларнинг ҳар бирини батафсил тинглаб, мурожаатларини ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилади.
-Мен Г. Байжанов "Ота макон" маҳалласи "Бердақ" кўчасидан-кўча ёши катталари билан ҳоким қабулига келдик. Уй олдидаги томорқаларимизни суғориш ҳар йили қийинчилик туғдириб келаётган эди, ҳозир кўчамизда 35 хўжалик турамиз ерларимизни суғориш учун туман ҳокимининг қабулида сув насосини сўрадик ва муаммомиз ўша жойда ҳал бўлди.
Шунингдек, ушбу ҳудуддан Ч. Абдиров кўчаси аҳолиси М. Аметов йўналишли таксиларнинг қатнови учун кўчага ШБС тўшаб бериш бўйича амалий ёрдам сўрадик ва бу мурожаатимизда ўз ечимини топди.
Бугунги қабулдан жуда миннатдормиз, ҳокимимизнинг эътиборидан ҳамма хурсанд, - дейди мурожаатчилар ўз сўзларида.
Шунингдек, қабулда фуқароларнинг уй-жой, кадастр, қурилиш, кредит, моддий ёрдам олиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ажратиб бериш, ёшлар ишлари ва ҳуқуқий мавзулардаги мурожаатлари ўрганилиб, ечими бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилди.
