Маҳаллада содир бўлган ҳар бир жиноят ҳаммамизни бирдек ташвишга солиши керак
2025-08-19 10:35:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари
Қамаши тумани прокурори Бахриддин Баҳодировнинг туман аҳолисига мурожаати

Ассалому алайкум, ҳурматли Қамаши тумани аҳолиси!
Барчамизга маълум, муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 3 январдаги 1-сонли қарори билан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича олдимизга ўта муҳим вазифалар қўйилган. Қайд этиш керак, ўтган давр давомида бу борада мутасадди вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда муайян ишлар амалга оширилди, кўплаб ташкилий масалалар ҳал қилинди. Прокуратура органларида доимий фаолият кўрсатувчи Республика ва ҳудудий штаблар, ишчи гуруҳлари тузилиб, фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди.
Вазифалар ижросини “вилоят - туман - маҳалла” даражасида ижросини қайд этувчи ва реал вақт режимида назорат қилиш имконини берувчи электрон назорат платформасига туширилди.
Натижада, жорий йилнинг ўтган даврида туманимиздаги маҳаллаларда 862 та камера, 36 та домофон комплекслари ва 18 та “ташвиш тугмаси”ўрнатилиб, 434 та объект техник қўриқловга олинди, 89 та “намунавий хавфсиз кўчалар” ва 105 та “намунавий хавфсиз йўлаклар” ташкил этилиб, 316 та кўчага ёритиш чироқлари ўрнатилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида 6 895 та хонадонда хатлов ўтказилиб, 5 513 нафар шахсларга ижтимоий профилактика тартибида хулосалар берилиб, уларнинг 3 381 таси ҳал этилди.
Умуман, қисқа муддатда ҳамкорликда кўрилган чоралар натижасида мамлакатда талончилик, ўғрилик, номусга тегиш, безорилик каби аҳоли кайфияти ва криминоген вазиятга бевосита таъсир кўрсатувчи жиноятлар камайди.
Аслида, бу натижалар Давлатимиз раҳбарининг қайд этилаётган Қарори билан белгиланган чоралар самарасидир. Туман прокуратураси ташаббуси билан маҳаллада содир этилган 20 та жиноят ишлари бўйича масъул идора ходимларини масъулиятсизликка йўл қўйган 18 нафарининг жавобгарлик масаласи ҳал этилди.
Аслида, маҳаллада содир бўлган битта жиноят ҳам ҳаммамизни бирдек ташвишга солиши керак.
Жорий йилнинг 7 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан ҳисобот йилида аниқланган жиноятлар Қамашида 59,7 тани ташкил этмоқда.
Қамаши туманида жорий йилнинг 7 ойида 179 та жиноятлар (105) содир этилиб, умумий жиноятлар кибер жиноятлар ҳисобига 70,5 фоизга (105/1179) кўпайган.
Жами жиноятларнинг, 64 таси (35,8 %) олди олиниши лозим бўлган, 35 таси (21,8%) аниқланадиган, 76 таси (42,5 %) ахборот технологиялари воситасида содир этилган жиноятларни ташкил этади.
Жорий йилнинг 7 ойида умумий жиноятлар (АТВ содир этилган жиноятлардан ташқари) - 1.9 фоизга (105/103)камайган.
Қамаши туманида умумий (АТВ содир этилган жиноятлардан ташқари) (103 та)жиноятларнинг 25 тасини (23,8 %) маҳалла ҳудудида олди олиниши мумкин бўлган 11та турдаги жиноятлар ташкил этиб, уларнинг сони аввалги йилга нисбатан (45/25) камайган.
Олди олиниши лозим бўлган жиноят турларидан, фирибгарлик 66,7 %га (6/10), ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси 120 %га (5/11) сезиларли даражада ошган.
Ахборот технологиялари воситасида содир этилган ёрдамида содир этилган жиноятлар сони 76 тага (2/76) 3.700 фоизга ошган.
Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда маҳаллалар “қизил”, “сариқ”, “яшил”тоифаларга ажратилиб, профилактик чоралар “маҳаллабай” тарзида амалга оширилмоқда.
Тумандаги барча 57 та маҳаллалардан 4 таси “қизил”, 11 таси “сариқ”, 42 таси “яшил” тоифага киритилган.
Ўтган 7 ойда Қамаши туманида 57 та маҳаллаларнинг 45 тасида ёки 79 фоизида жиноятлар содир этилиб, шундан 4 та маҳалла қизил, 11 тасиэса сариқ тоифага тушган.
Бунинг оқибатида, “Одоқжонбўз” МФЙ, “Қоратепа” МФЙ, “Нурли йўл” МФЙ, “Боғобод” МФЙларда жиноятчилик суръати кескин ошиб, қизил маҳалла сифатида эътироф этилган.
Криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда жиноятларни барвақт профилактика қилиш бўйича борасида ишлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги оқибатида “Сариқ” тоифага “Тинчлик”, “Узун”, “Чим”, “Чуқурқишлоқ”, “Юксалиш”, “Қорасув”, “Азлартепа”, “Боғобод”, “Манғит”, “Чангак”, “Қўнғирот” МФЙлар кириб қолишига йўл қўйилган.
