МУНОСАБАТ
2026-06-28 20:45:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Қамаши туманида ўлган итлар жасадлари олиб кетилмай, қаровсиз қолаётгани юзасидан тарқалаётган хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ҳозирда Қамаши тумани Чуқурқишлоқ маҳалласида итлар орасида касаллик кузатилгани сабабли, белгиланган тартибда зарур ветеринария тадбирлари, жумладан дорилаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишлар Қамаши тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, Қамаши тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамда Қамаши тумани Ободонлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Шунингдек, нобуд бўлган итларнинг жасадлари белгиланган санитария ва ветеринария талаблари асосида Қамаши тумани Ободонлаштириш бошқармасининг қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлими томонидан йиғиштириб олиб кетилмоқда.
Ваколатли ташкилотлар томонидан вазият доимий назоратга олинган бўлиб, барча зарур чоралар белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.
