Ёшлар билан манзилли ишлашга қаратилган учрашув ўтказилди
2026-06-18 18:00:00 / Янгиликлар

Қамаши тумани ҳокимлиги биносида “Пайшанба – ёшлар куни” доирасида пробация назоратида бўлган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Унда Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими раҳбари, туман ҳокимининг ўринбосари ҳамда масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Мулоқот давомида ёшларнинг бандлик масалалари, мавжуд муаммолари ва мурожаатлари ўрганилди. Шунингдек, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, доимий иш билан таъминлаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида кўтарилган масалалар ижроси юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.



