










Тошкент халқаро инвестиция форумида Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмонов бошчилигидаги делегация томонидан қатор инвестициявий келишувлар имзоланди.
Жумладан, АҚШнинг “Aviagen” компанияси билан паррандачилик йўналишида 30 миллион АҚШ доллари, Украинанинг “Safir” компанияси билан чорвачилик йўналишида 4 миллион АҚШ доллари ҳамда Хитойнинг “Heija” компанияси билан тўқимачилик йўналишида 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик битимлари имзоланди.
Шу тариқа, форумнинг дастлабки кунида Қамаши туманига жами 44 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни жалб этиш бўйича келишувларга эришилди.
Айни пайтда Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини давом эттирмоқда. Қамаши тумани делегацияси томонидан хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб борилаётган бўлиб, янги инвестициявий келишувларга эришиш юзасидан ишлар давом этмоқда.