2 нафар қамашилик ўқувчи муддатидан олдин талабаликка тавсия этилди
2026-06-13 14:30:00 / Янгиликлар

Қарши давлат университети ҳузурида умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Қашқадарё вилояти ҳокими олимпиадаси”да қамашилик ўқувчилар юқори натижаларни қайд этди.
Хусусан, Қамаши туманидаги 44-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Саттарова Феруза Қурбон қизи кимё фанидан 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, 16-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ўрақова Дилнура Бекмурод қизи физика фанидан 2-ўрин соҳибаси бўлди.
Олимпиада якунларига кўра, ҳар икки ўқувчи олий таълим муассасасига муддатидан олдин талабаликка тавсия этилди.


