“Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танлови бўлиб ўтди
2026-05-26 13:50:00 / Янгиликлар

Қамаши туманидаги 2-сон техникумда “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танловининг туман босқичи ташкил этилди.
Унда 16 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ёшлар ўз касбий билим ва амалий кўникмаларини намойиш этди. Иштирокчилар танланган йўналишлар бўйича назарий билимлари билан бир қаторда амалий маҳоратларини ҳам синовдан ўтказдилар.
Якунда энг юқори натижаларни қайд этган ғолиблар танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Таъкидланганидек, мазкур танлов ёшларни касб-ҳунарга кенг жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда келгусида халқаро “WorldSkills” мусобақаларида муносиб иштирок этишлари учун муҳим майдон вазифасини ўтайди.









