Тарих, бугун ва келажак — уч авлод учрашуви ўтказилди
2026-05-07 14:50:00 / Янгиликлар

Тумандаги 3-мактабда “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Хуршид Усмонов, туман прокурори Бахриддин Баҳодиров, туман ИИБ бошлиғи Нодирбек Раҳимов, нуронийлар, ўрта ёшлилар ва ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган кўргазмалар намойиш қилинди. Шунингдек, ўқувчилар спорт, маданий ва ҳарбий йўналишларда чиқишлар қилди.
Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари мактабдаги дарс жараёнлари билан танишиб, таълим сифати ҳамда ўқувчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.









