940 миллион сўм ажратилди: 8 нафар ёш ўз ўқув марказини очди
2026-05-02 10:50:00 / Янгиликлар

Ёшлар ишлари агентлигининг “Кўмак” лойиҳаси орқали Қамаши туманида 8 нафар ёшга жами 940 миллион сўм ссуда ажратилиб, янги ўқув марказлари ташкил этилди.
Бугунги кунда: – Кўкбулоқ маҳалласида Динора Назарова; – Қоратепа маҳалласида Элбек Бозоров; – Соҳибкор маҳалласида Жасур Дўсёров; – Узун маҳалласида Ғанишер Норматов; – Ўзбекистон маҳалласида Хонзода Муҳаммадиева; – Пахтаобод маҳалласида Сунатулло Рўзибоев; – Равот маҳалласида Жўрабек Қурбонмуродов; – Пахтаобод маҳалласида Гавҳар Ҳайитмуродова; ўз ўқув марказларини йўлга қўйиб, ёшлар учун янги имкониятлар яратмоқда.
Натижада ёшлар сифатли таълим олмоқда, иш билан таъминланмоқда ва тадбиркорликка қизиқиш ортиб бормоқда.
Сиз ҳам имкониятни қўлдан бой берманг! Агар охирги 2 йил ичида C1 сертификатини олган бўлсангиз, “Кўмак” лойиҳаси орқали 130 миллион сўмгача ссуда олишингиз мумкин.
Батафсил маълумот учун туман Ёшлар ишлари бўлимига мурожаат қилинг.






