Қамашилик ёш китобхон Республика босқичида иштирок этади
2026-04-27 13:30:00 / Янгиликлар

“Ёш китобхон” кўрик-танловининг Қашқадарё вилояти босқичида Қамаши тумани Катта Ўра маҳалласидан Флюра Холмуродова 15–19 ёш тоифасида ғолибликни қўлга киритди ва Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Мазкур ютуқ муносиб эътироф этилиб, туман ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди. Ғолибага Республика босқичида муваффақият тилаб, янги зафарлар сари ишонч билдирилди.


