Навбатдаги сайёҳлик гуруҳи Қамаши туманига келди
2026-04-16 10:50:00 / Янгиликлар

“Orient Silk Road Express” номи билан ҳаракатланаётган чартер поезди бугун Қамаши туманига 9 та давлатдан ташриф буюрган 83 нафар сайёҳ билан кириб келди.
Германия, Буюк Британия, АҚШ, Австралия, Австрия, Сингапур, Голландия, Швейцария ва Чехия давлатларидан келган меҳмонлар миллий урф-одатларимиз билан яқиндан танишиш мақсадида Чангак маҳалласида жойлашган Тўра Асадов хонадонида бўлишди.
Сайёҳлар ўзбекона меҳмондўстлик, миллий таомлар ва анъаналар билан яқиндан танишди.









