






















Қамаши туманида Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг туман босқичи ҳамда “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаларига тантанали равишда старт берилди.
Очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими Хуршид Усмонов мазкур мусобақаларнинг Қамаши тумани ёшлари ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Ўз нутқида сўнгги йилларда эришилган ютуқларни эътироф этиб, хусусан, 2021, 2023 ва 2024-йилларда туман жамоасининг мини футбол бўйича Республика босқичида ғолиб бўлганини фахр билан қайд этди. Ушбу ютуқлар натижасида туманимизда 2 та мини футбол майдони, 2 та воркаут майдони ҳамда замонавий Ёшлар гузари барпо этилгани алоҳида таъкидланди.
Шундан сўнг мусобақанинг қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Унда туман раҳбарияти, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими раҳбари ҳамда нуронийлар иштирок этди.
Тадбир туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.
Маълумот учун, мусобақалар ўғил болалар ўртасида футбол ва мини футбол, қизлар ўртасида эса мини футбол йўналишларида ўтказилади.