Қамаши туманида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
2026-04-02 14:50:00 / Янгиликлар

Унда туман ҳокими Хуршид Усмонов бошчилигидаги туман раҳбарлари туман ИИБ биносида пробация ҳисобида турган ёшлар билан учрашди.
Учрашув давомида ёшларнинг муаммолари, айниқса уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар ўрганиши ва доимий даромад манбаига эга бўлиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Ҳар бир мурожаат алоҳида тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгиланди.
Шунингдек, ёшларни жамиятга мослаштириш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш мақсадида амалий ёрдам чораларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.









