Ташқи реклама ўрнатишда белгиланган талабларга риоя қилинг
2026-03-28 14:30:00 / Янгиликлар

Қамаши туманида Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида тизимли амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шу доирада туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи аъзолари томонидан марказий кўчаларда назорат тадбирлари ўтказилди. Унда ташқи реклама воситалари, пешлавҳалар, эълонлар ва ахборот матнларининг давлат тилида берилиши, уларнинг яроқлилиги ҳамда белгиланган талабларга мувофиқлиги ўрганилди.
Ўрганишлар давомида айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан дарахт таналари, бетон устунлар, деворлар ва биноларга қонунчилик талабларига зид равишда жойлаштирилган реклама воситалари мавжудлиги аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан тадбиркорларга амалдаги қонунчилик, хусусан давлат тилида реклама бериш талаблари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, талабга жавоб бермайдиган ва ноқонунӣ ўрнатилган реклама баннерлари ҳамда эълонлар белгиланган тартибда олиб ташланди. Айни пайтда ҳудудларда ободонлаштириш ишлари ҳам давом эттирилмоқда.






