Раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди
2026-03-26 18:30:00 / Янгиликлар

Пайшанба – ёшлар куни муносабати билан Қамаши туманида ёшлар билан очиқ мулоқот учрашуви ташкил этилди. Унда туман ҳокими Хуршид Усмонов, вилоят ҳокими ўринбосари Фарход Қушаков, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Исмигул Хушмуродова, шунингдек, вилоят ва туман Кенгаши депутатлари иштирок этди.
Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди. Хусусан, аксарият ёшлар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирди. Мутахассислар томонидан уларга амалий кўмак кўрсатиш, банк кредитлари ажратиш тартиблари ҳамда мавжуд имкониятлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони Абдимурод Бозоров иштирок эттириб, ўзининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди ҳамда ёшларни юксак мақсадлар сари интилишга чорлади.
#ЁшларКуни #РаҳбарВаЁшлар #Қамаши









