Қамаши туманида чигит экиш бўйича амалий семинар ўтказилди
2026-03-26 14:35:00 / Янгиликлар

Қамаши туманида 2026-йил пахта ҳосили учун уруғлик чигит экиш жараёнларини самарали ташкил этишга бағишланган амалий ўқув семинари Қорабоғ ҳудудидаги “Хусан бобо” фермер хўжалигида бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими Хуршид Усмонов, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Облаёр Боймиров, вилоят ва туман масъул раҳбарлари иштирок эттириб, Хитойнинг Шинжон технологияси асосида чигит экиш бўйича мутахассислар тавсиялари билан таништирилди.
Шундан сўнг фермерлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Мулоқот давомида чигит экитишни агротехник талаблар асосида олиб бориш, замонавий ва сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, ер унумдорлигини ошириш ҳамда кўп ҳосил етиштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, экиш ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги техникаларидан самарали фойдаланиш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Маълумот ўрнида, жорий йил ҳосили учун туманда 7690 гектар майдонга чигит экилади.
Тадбир якунида юртимиз тинчлиги ҳамда бошланадиган ишлар барокали бўлиши тиланиб дуолар қилинди.









