“Туман ҳокими олимпиадаси” спорт мусобақаларига старт берилди
2026-03-24 11:15:00 / Янгиликлар

Мазкур мусобақалар 13 та спорт турини қамраб олган бўлиб, бугун 2-сонли спорт мактабида дзюдо бўйича беллашувлар бошланди.
Тадбирда туман ҳокими Хуршид Усмонов, туман прокурори Баҳриддин Баҳодиров ҳамда туман ИИБ бошлиғи Нодирбек Раҳимов иштирок эттириб, мусобақа қатнашчиларга омад тилади.
Ушбу мусобақалар орқали иқтидорли спортчилар саралаб олиниб, уларни жаҳон миқёсидаги мусобақаларга тайёрлаш учун мустаҳкам поя яратилади. Шунингдек, сифатли селекция ишларини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.






