Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йўлида
2026-03-17 13:30:00 / Янгиликлар

“Оқгузар” маҳалласида ободонлаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, маҳалланинг Исломобод кўчасида яшовчи фуқаролар ташаббуси билан 80 та хонадонда ток сўрилари ўрнатилмоқда. Шунингдек, маҳалла ҳудудида йўл бўйлари бўйлаб яшил белбоғлар ташкил этиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Маҳаллада тадбиркорлик ташаббуслари ортиб бормоқда. Якка тартибдаги тадбиркор Омонқулов Комалиддин ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан кредит олиб, автомобилларга хизмат кўрсатиш йўналишида ўз фаолиятини бошлади.
Бундан ташқари, маҳалла фуқароси Гавҳар Тўхтаева ҳам ўз хонадонда тикивчилик фаолиятини йўлга қўйиб, 3 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлади.





