Қовчин маҳалласида янги ўқув маркази: ёшлар учун янги имкониятлар
2026-03-14 18:50:00 / Янгиликлар

Ёшлар куни муносабати билан Қамаши туманида ёшлар ташаббуслари билан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишишнинг навбатдаги манзили Қовчин маҳалласи бўлди.
Мазкур ҳудудда шу вақтга қадар турли фанларни чуқурлаштириб ўргатадиган ўқув марказлари мавжуд эмас эди. Ёш тадбиркор Севара Махатова ушбу эҳтиёжни инобатга олиб, 100 миллион сўм имтиёзли кредит асосида замонавий ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйди.
Бугунги кунда марказда 100 нафарга яқин ёшлар она тили, инглиз тили, немис тили, ментал арифметика, математика ҳамда биология фанларидан қўшимча билим олмоқда. Бу эса ҳудуд ёшларининг билим ва салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.
Туман ҳокими Хуршид Усмонов ўқув маркази фаолияти билан танишиб, ёшлар билан суҳбатлашди ҳамда уларни билим олишга, ўз устида мунтазам ишлашга ва келажакда етук мутахассис бўлиб етишишга чақирди.
#ЁшларКуни #Қамаши #Тадбиркорлик





