Қамашида ёшлар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланмоқда
2026-03-13 13:45:00 / Янгиликлар

Ёшлар куни муносабати билан Қамаши туманида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган амалий ишлар билан танишилди. Туман ҳокими Хуршид Усмонов тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшлар иштирокида ҳудудларда ёшлар томонидан ишга туширилган лойиҳаларни кўздан кечирди.
Баландчайла маҳалласида ёш тадбиркор Мафтунa Эшболова томонидан йўлга қўйилган пишириқ ишлаб чиқариш фаолияти билан танишилди. У Ёшлар банки – Алоқабанк томонидан ажратилган имтиёзли 100 миллион сўм кредит эвазига ўз хонадонида кичик ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Бугунги кунда ушбу лойиҳа орқали 5 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган. Ишлаб чиқарилаётган турли хил пишириқлар эса маҳаллий бозорларга етказиб берилмоқда.
Шунингдек, туман ҳокими аҳоли хонадонларида томорқалардан самарали фойдаланиш ҳолати билан ҳам танишиб, бу борадаги ишларни янада кенгайтириш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди.
#ЁшларКуни #Қамаши #Тадбиркорлик









