Туман ҳокими ишсиз ва оталиққа олинган ёшлар билан учрашди
2026-02-07 14:55:00 / Янгиликлар

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, энг аввало, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, таълим олишлари ҳамда ижтимоий муаммоларини ҳал этиш масалаларига қаратилган учрашув бўлиб ўтди. Унда Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмонов ишсиз ва оталиққа олинган ёшлар билан учрашди.
Суҳбат давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларни мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш, касб-ҳунарга ўқитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.





