“Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги”га старт берилди
2026-02-04 12:30:00 / Янгиликлар

Ўқувчи қизлар орасида футбол бўйича ташкил этилaётган “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг туман босқичи бошланди.
Мусобақа тумандаги 2-спорт мактабида ташкил қилиниб, унда тумандаги 11 та умумтаълим мактабидан 7–11-синфларда таҳсил олаётган 224 нафар ўқувчи қизлар иштирок этмоқда.
Мусобақа босқичлари:
➖ 1–5 февраль — туман (шаҳар) босқичи
➖ 13–17 февраль — ҳудудий босқич
➖ 24–30 март — республика босқичи
Республика босқичи ғолиб ва совриндорларини Damas автомобиллари ҳамда пул мукофотлари кутмоқда.






