Қамаши туманида коррупцияга қарши тарғибот учрашуви ўтказилди
2026-02-03 12:25:00 / Янгиликлар

Қамаши тумани Мудофаа ишлари бўлимида коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда Қарши ҳарбий прокурори Жаҳонгир Ашуров ҳамда вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Шавкат Эшонқулов иштирок этди.
Учрашув давомида мудофаа бўлими ходимлари ва тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, коррупциянинг олдини олиш, хизмат фаолиятида қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Масъуллар томонидан ҳарбий хизматга чақирув жараёнида йўл қўйилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, чақирилувчилар учун яратилган шароитлар ўрганилди. Аниқланган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.






