Қамаши туманида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди
2026-01-09 10:35:00 / Янгиликлар

Қамаши туманида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар таълим-тарбияси, турмуш шароитида маънавий ҳолатларни янада яхшилаш, шукроналик ва илмга изланиш масалаларига бағишланган учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Лола Саодатова, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Саида Тошниёзова, Қарши Давлат техника университети профессор-ўқитувчилари, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Бекзод Маматқулов, нуронийлар ҳамда мактабларнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этди.
Ёшларда илмга чанқоқликни ошириш, таълим-тарбия жараёнида маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда шукроналик туйғусини кенг ёйиш ва турмуш тарзида маънавий муҳитни янада юксалтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ёшлар тарбиясида оила, таълим муассасалари ва жамиятнинг ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.








