Педагог кадрлар аттестацияси бўйича семинар бўлиб ўтди
2026-01-08 09:30:00 / Янгиликлар

Қамаши тумани 98-мактабда семинар ташкил этилди. Семинарда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон ҳамда 2025 йил 28 февралдаги 130-сон қарорларининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.
Тадбирда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Б. Маматқулов, вилоят ММТБ мутахассиси М. Тошова ҳамда мактабларнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этди.
Семинарда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби, ҳужжатларни онлайн топшириш, электрон сертификат бериш ҳамда ахборот тизимлари орқали маълумотларнинг интеграция асосида шаклланиши бўйича тушунчалар берилди.
Шунингдек, 2026 йил январ–июн ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш 2026 йил 6 январдан бошланиб, 1 мартга қадар давом этиши маълум қилинди.



