Қамаши туманида судья ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
2025-12-25 10:50:00 / Янгиликлар

Қамаши тумани Соҳибкор маҳалласида жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тушунчалари, уларнинг жамият ва шахс ҳаётидаги салбий оқибатлари мавзусида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди раиси А. Ўралов, тергов судьяси С. Рамазанов ҳамда Ёшлар ишлари бўлими раҳбари Б. Турдиев иштирок этди.
Учрашув давомида ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонунларга ҳурмат ва масъулиятни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг шахс ҳаётига, оилага ва жамият тараққиётига салбий таъсири ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.



