Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Қамаши туман бўлимида "Коррупция: ижтимоий-иқтисодий тараққиётга таҳдид" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
2025-09-24 17:50:00 / Янгиликлар

Семинарда Қамаши туман адлия бўлими ҳузуридаги Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи М.Салимов, бош юрисконсульт А. Раҳматов ҳамда Пенсия жамғармаси вилоят бошқармасидан масъул этиб бириктирилган ходим О. Емяшева иштирок этди.
Семинар давомида давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашишдаги ўрни, коррупция ҳуқуқбузарликлари учун белгиланган жавобгарлик чоралари ҳамда ушбу иллатнинг жамият ва иқтисодиётга етказадиган зарари ҳақида тушунтиришлар берилди. Қонунчиликка асосланган тавсия ва кўрсатмалар ҳам тақдим этилди.


