Олмазор маҳалласида фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
2025-12-22 16:50:00 / Янгиликлар

Қамаши туманида аҳолининг муаммо ва таклифларини жойида ўрганиш мақсадида фуқаролар қабуллари давом этмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири Олмазор маҳалласида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари Қурбон Ҳайдаров раҳбарлигида қурилиш ташкилотлари масъуллари иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.
Қабул жараёнида кўтарилган масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.






