Қаҳрамон Қуронбоев Чим маҳалласида маҳалла еттилиги билан мулоқот қилди
2025-12-20 14:50:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев Қамаши тумани Чим маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги билан мулоқот қилди. Учрашувда 2025 йил давомида соҳалар кесимида амалга оширилган ишлар ва келгусида режалаштирилган вазифалар тақдимоти билан танишди.
Маҳаллани янада ривожлантириш, “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастури доирасида олиб бориладиган ишлар натижасида аҳолининг турмуш даражаси ошиши асосий мақсад эканлиги таъкидланди. Ҳудудни янада обод қилиш ва маҳаллий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар ўрганилди.
Шунингдек, туман ҳокими Хуршид Усмонов, масъуллар ва нуронийлар билан биргаликда маҳалла кўчаларини айланиб, аҳолининг қўшимча даромад топиш имкониятлари, хонадонларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ўрганилди.









