Қамаши туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
2025-12-12 17:50:00 / Янгиликлар

Тадбирда туман ҳокими Хуршид Усмонов иштирок этиб, соҳа фидойиларини байрам билан табриклади ҳамда уларнинг меҳнатини юксак баҳолади.
Тадбир давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори ҳосилдорликка эришган, ўз фаолияти билан туманнинг аграр салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшган фермер хўжаликлари раҳбарларига фахрий ёрлиқлар топширилди.
Байрам дастури доирасида маданий-маърифий тадбир ҳам ташкил этилди. Унда вилоят маданият бўлими созандалари, хонандалар Умрзоқ Қувватов, Шуҳрат Диллаев ҳамда эстрада хонандаси Гулинур томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.









