Қамаши тумани прокурорининг мурожаатномаси
2025-12-01 09:45:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Ҳурматли Қамаши тумани аҳолиси!
Бугунги кунда ахборот технологиялари ҳаётимизда катта аҳамият касб этмоқда. Интернет ва рақамли хизматлар орқали билим олиш, иш юритиш, савдо-сотиқ қилиш, давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда. Бу жараёнлар жамиятимиз тараққиётига хизмат қилаётгани барчамизга маълум.
Бироқ, ахборот технологияларидан нотўғри ва қонунга хилоф тарзда фойдаланиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Айниқса, кибержиноятчилик — шахсий маълумотларни ўғирлаш, банк карталаридан ноқонуний пул ечиб олиш, ёлғон хабарлар тарқатиш ва турли фирибгарликлар орқали аҳолига зарар етказиш ҳолатлари кўпаймоқда.
Шу муносабат билан барча фуқароларни қуйидагиларга эътиборли бўлишга чақириб қоламан:
-
Шахсий маълумотларингизни (паспорт маълумотлари, банк картаси рақамлари, пароллар) ишончсиз шахсларга берманг.
-
Номаълум манбалардан юклаб олинган дастур ва иловалардан эҳтиёт бўлинг.
-
Интернетда тарқатилаётган ҳар қандай маълумотни текширмасдан ишонманг, ёлғон хабарлардан сақланинг.
-
Кибержиноятчилик ҳолатларига дуч келсангиз, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинг.
Ахборот технологияларидан фойдаланишда қонунга риоя қилиш, шахсий хавфсизликни таъминлаш ва жамият манфаатини ҳимоя қилиш — ҳар биримиз учун муҳим вазифадир.
Қамаши тумани прокуратураси аҳолини кибержиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликка чақириб, барчани онгли ва масъулиятли бўлишга чақиради.
Қамаши тумани прокурори Бахриддин Баҳодиров
