Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев 8-мактаб фаолияти билан танишди.
2025-09-04 09:45:00 / Янгиликлар
Ташриф давомида таълим муассасасидаги озодалик, ўқувчилар давомати ва ўқитиш методикалари кўриб чиқилиб, янги ислоҳотлар талабларига мос ҳолда таҳлил этилди.

Туман раҳбари юқори синф ўқувчилари билан мулоқот қилиб, уларнинг келажак режалари ва орзу-мақсадлари билан қизиқди, шу билан бирга билимларини ҳам синовдан ўтказди.
Бу учрашув таълим сифатини ошириш, ёшларни замонавий билим ва инновацион тафаккур билан қуроллантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий кўриниши бўлди.









