Пиллакашда сайёр қабул – халқ билан очиқ мулоқот
2025-09-05 10:00:00 / Янгиликлар
Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев “Пиллакаш” маҳалласида аҳоли билан навбатдаги очиқ мулоқотни ўтказди.

Қабул жараёнида ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳам иштирок этиб, фуқароларнинг турли муаммо ва таклифларини тинглашди. Асосий масалалар сифатида электр таъминоти ва йўллар таъмири, ерга эгалик ҳуқуқи, моддий ёрдам ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишлари кўриб чиқилди.
Мурожаатлар синчиклаб ўрганилиб, масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Шу куниёқ 12 та мурожаатдан 4 таси жойида ҳал этилди, қолган 8 таси бўйича эса белгиланган муддатларда амалий чоралар кўриш учун ижрочилар масъул этилди.
Бу каби сайёр қабуллар халқ дардини эшитиш, муаммоларга ечим топиш ва аҳолининг ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.









