Поп туманида болажонлар камоли йўлида яна бир қадам
2025-09-05 09:35:00 / Янгиликлар
Туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев Ойбек маҳалласидаги “Мусаффо” оилавий болалар боғчаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Ёш авлод тарбиясига қаратилган бу замонавий маскан ЯТТ Дилноза Абдулхакимова ташаббуси билан йўлга қўйилиб, ҳозирда 50 нафар болажонни қамраб олган. Уларга эса меҳр ва масъулият билан ёндашувчи 4 нафар малакали тарбиячи таълим-тарбия бермоқда.
Ташриф давомида туман раҳбари боғча масъулларига зарур тавсия ва йўл-йўриқларни бериб, тарбия жараёнларини янада такомиллаштириш муҳимлигини таъкидлади.









