Поп туманида пахта мавсумига тайёргарлик – юксак масъулият ифодаси!
2025-09-03 07:25:00 / Янгиликлар
Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев туманининг 3 та пахта қабул қилиш пунктларида мавсумга тайёргарлик ишлари бўйича учрашувлар ўтказди.

Йиғилишда ИИБ, ММТП раислари, қишлоқ хўжалиги бошқармаси вакиллари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этиб, мавсумга тайёргарлик жараёнлари атрофлича кўриб чиқилди.
Хусусан, техникаларнинг соз ҳолати, қабул масканларидаги инфратузилмалар ва ташкилотчилик масалалари жиддий муҳокама қилинди.
Бу чора-тадбирлар – пахта мавсумини самарали ташкил этиш, ҳосилни сифатли қабул қилиш ва юртимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутувчи “оқ олтин” салоҳиятини оширишга қаратилган.









